Перейти к главному меню навигации Перейти к основному контенту Перейти к нижнему колонтитулу сайта

ТАЛАБАЛАРГА АРАБ ТИЛИНИ ЎРГАТИШДА ДИАКРИТИК БЕЛГИЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

Организация
тарих фанлари номзоди Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик ва ислом цивлизациясини ўрганиш ICESCO кафедраси доценти Араб тилини талаб даражасида билиш исломшунослик фанларини ўрганувчилар учун муҳим омил ҳисобланади. Чунки исломшуносликка оид атамаларнинг асосий қисми араб тилида эканлиги кўпчилика сир эмас. Зеро ислом динининг асосий манбалари – Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар ақоид, фиқҳ ва тасаввуф илмларига оид кўпчилик атамалар ҳам шу тилда шаклланган. Ушбу атамаларни бошқа тилларга таржима қилишда ҳам бир қисм истилоҳларнинг эквиваленти ишлатилса-да, аммо термин сифатида асосий тушунчаларнинг араб тилидаги шакли сақланиб қолган Мазкур араб тилидан ўзбек тилига кириб келган сўзларни ўз тилимизда тўғри ифодалаб бериш масаласи бугунги кунда мутахассислар олдига муҳим вазифаларни қўяди. Бугунги кунда аждодларимиздан сақланиб келган бой илмий-маънавий меросимизни ватандошларимизга, хусусан ёш авлодга етказиб бериш йўлида давлатимиз миқёсида диққатга сазовор ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу ишларни амалга оширишда, манбашуносликка оид илмий тадқиқотларда, манбалар таржималарини нашр қилишда айрим хатолик, ноаниқлик ва ҳар хиллик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида араб тилидаги сўзларни ўзбек тилида берилишига оид аниқ қоидаларга амал қилиш талаб этилади Бир тилдаги истилоҳ, яъни терминларни бошқа тилдаги алифбода ифодалашда транскрипция ва транслитерация қоидаларини тўғри қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, араб тилидан ўзбек тилига ўзлаштирилган сўзларни ифодалашнинг ўзига хос қонун ва қоидалари бор. Бунинг учун транскрипция ва транслитерация тушунчаларига аниқлик киритиб ўтиш лозим бўлади Транскрипция (лот. transcriptio – кўчириб ёзиш) – ёзувнинг нутқ товушлари талаффузини аниқ ифодалаш учун ишлатиладиган сунъий (шартли) тури; нутқ бўлаклари (товуш, бўғин, сўз)нинг товуший сифатларини ёзувда аниқ акс эттириш усули. Транскрипция, энг аввало, 2 га бўлинади: илмий транскрипция ва амалий транскрипция I. Илмий транскрипция ўз хусусиятига кўра, фонетик ва фонематик транскрипцияларга бўлинади140 Фонетик транскрипция оғзаки нутқ (талаффуз)ни барча хусусиятлари билан ёзувда аниқ акс эттиришни кўзда тутади ва хорижий тиллар (мас инглиз, араб тиллари) луғатларида, тил дарсликлари ва нотиқлик қўлланмаларида, жонли тилни ёзиб олишда (диалектологик ёзувлар, фонетика дарсликлари ва б.) қўлланади. Фонетик транскрипциянинг асосий принципи шундаки, талаффуз этилган ҳар бир товуш ёзувда алоҳида қайд этилиши керак Фонетик транскрипция амалдаги бирор алифбо асосида, унга нутқ аъзоларидаги айрим артикуляцияларни акс эттирувчи ост-уст белгилари ёки ихтиёрий ўйлаб топилган белгилар тизимини қўшиш билан яратилади Масалан, ўзбек шеваларини ўрганиш мақсадидаги диалектологик ёзувларда амалдаги алифбода бўлмаган э о ǝ (тил олди а), ў, ъ (и нинг вариантлари), о, о‘ (ў нинг вариантлари) ва бошқа белги (ҳарф)ларнинг қўлланиши Универсал транскрипция сифатида Халқаро фонетик уюшма – IPA (International Phonetic Association) томонидан 1886 йилда лотин графикаси Мирзаев И. Транскрипция // https://qomus.info/encyclopedia/cat-t/transkriptsiya-uz/. Мурожаат санаси 17.02.2024

Библиографические ссылки

  1. Халидов Б.З. Учебник арабского языка. Третье издание. – Т.: Ўқитувчи, 1981. – 654 с. Раҳимжонов Д. Араб тилидан ўзлаштирилган сўзларни ўзбек тили ёзувида ифодалаш муаммолари // – Тошкент: “Ислом тафаккури” журнали № 1, 2024. – Б. 58-63
  2. Суперанская А.В. Теоретические основы практической транскрипции. – М., 1978
  3. Талабов Э. Араб тили дарслиги. – Тошкент: Ўқитувчи, 1993
  4. Мирзаев И. Транскрипция // https://qomus.info/encyclopedia/cat- t/transkriptsiya-uz/. Мурожаат санаси: 17.02.2024
  5. “Kirill yozuvida rus tili qoidalaridan chiqib ketolmaymiz” - lug‘atshunos olim bilan suhbat // https://kun.uz/00788755. Мурожаат санаси: 17.02.2024
  6. Transliteratsiya // https://qomus.info/oz/encyclopedia/t/transliteratsiya/. Мурожаат санаси: 17.02.2024
  7. Raxmonov, A. (2025). MUTARRIZIYNING “RISALATUN FIN-NAHV” ASARIDA TIL O‘QITISH USULLARI. Oriental renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences, 5(20), 126-130
  8. Рахмонов, А. К. (2025). АБУЛФАТҲ БУРҲОНИДДИН НОСИР МУТАРРИЗИЙ–ЎРТА АСР ШАРҚ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ЁРҚИН НАМОЁНДАСИ. Oriental Journal of Philology, 5(3), 549-560
  9. MUTARRIZIYNING “RISOLATUN FIN NAHV” ASARI MO‘JAZ GRAMMATIK MANBA. (2025). Barqaror Taraqqiyot Va Rivojlanish Tamoyillari, 3(4), 85- 88. https://uzresearchers.com/index.php/BTRT/article/view/2528
  10. Жураева, М. А. (2013). Некоторые особенности склонения имен в грамматическом комментарии Абдурахмана Джами «Шарх мулла». Вестник Челябинского государственного университета, (23 (314)), 121-125
  11. Pardaev, U., & MANGIR, Ö. Ü. M. (2022). Türkiye Türkçesi İle Özbek Türkçesinde Onay ve Ret İfadeleri
  12. Султан Салим в романе Искaндера Палы "Шах и Султан". (2025). Зарубежная лингвистика и лингводидактика, 3(10/S), 301- 305. https://doi.org/10.47689/2181-3701-vol3-iss10/S-pp301-305

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.